АҚШ ҳарбийлари томонидан гиёҳванд моддалар контрабандаси қайиқларига қарши уюштирилган зарбалар Америка ва халқаро қонунларга мувофиқ қонуний.
Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Кингсли Уилсон маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, шу кунгача наркотик моддалар контрабандаси кемаларига қарши 21 та ҳужум уюштирилиб, 82 нафар наркотеррорчи ўлдирилган.
"Террористик ташкилотларга қарши ҳар бир зарба АҚШ миллий манфаатларимиз ҳимояси учун қилинган", деди у. "АҚШ жанубий қўмондонлиги ҳудудидаги фаолиятимиз ҳам Америка, ҳам халқаро қонунларга мувофиқ амалга оширилади. Барча ҳаракатлар қуролли можаро қонунларига мос келади."
Уилсон, шунингдек, Пентагон котиби Пит Хегсет Кариб денгизи жанубидаги қайиқдаги зарбадан кейин омон қолганларни ўлдиришга буйруқ бергани ҳақидаги хабарларни уйдирма деб ҳисоблади.
Аввалроқ WP нашри манбаларга таяниб, Хегсет "ҳаммани ўлдириш" буйруғини бергани ҳақида хабар берган эди. Мақолада Кариб денгизида гиёҳванд моддалар билан боғлиқ воқеа тасвирланган. Ҳарбийлар гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилинган қайиққа биринчи зарбани берганида, икки киши тирик қолган. Пентагон раҳбарининг буйруғига кўра, бортдаги барчани йўқ қилиш учун улар тугатилган. "Буйруқ ҳаммани ўлдириш эди", деди манбалардан бири.
Шундан сўнг Сенат ва Вакиллар палатаси қўмиталари Пентагон устидан назоратни кучайтиришини эълон қилди.