Бугун 19 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШнинг Ф-35А қирувчи самолёти Аляскада қулаб тушди

АҚШнинг Ф-35А қирувчи самолёти Аляскада қулаб тушди

Аляска ярим оролида АҚШнинг Ф-35А қирувчи самолёти қулаб тушди. Учувчи катапульта қилишга улгурди ва тирик қолди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Ҳодиса 28 январь куни содир бўлган. Полковник Пол Таунсенднинг таъкидлашича, қирувчи самолёт ҳарбий ҳаво кучларининг Эйлсон базасида машғулотлар ўтаётганди. Учувчи парвоз вақтида фавқулодда ҳолат юзага келганини айтган. У катапульта қилишга улгурган ва ҳозирда стабил ҳолатда бўлиб, тиббий муассасада текширувдан ўтмоқда.

“Ҳарбий ҳаво кучлари шунга ўхшаш ҳодисалар такрорланиш эҳтимолини минималлаштириш учун синчковлик билан текширув ўтказади”, дейди полковник.

Киритилди: 10:10 29.01.2025. Ўқилди: 967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!