Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШнинг Эронга қарши уруши давомида камида 303 нафар америкалик ҳарбий жароҳатланган

АҚШнинг Эронга қарши уруши давомида камида 303 нафар америкалик ҳарбий жароҳатланган

Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Телеканалнинг америкалик амалдорга таяниб хабар беришича, жароҳатланганларнинг 273 нафари даволаниб хизматга қайтган, оғир тан жароҳати олган 10 нафар ҳарбий эса даволанишни давом эттирмоқда.

Расмийнинг сўзларига кўра, жароҳатланиш ҳолатларига Эрон дронлари ва бошқа портловчи қурилмалар сабаб бўлган.

Аввалроқ Теҳрон мазкур уруш давомида юзлаб АҚШ ҳарбийлари ҳалок бўлганини даъво қилганди, аммо Вашингтон буни рад этган эди.

27 март куни CNN АҚШ Марказий қўмондонлигининг исми ошкор этилмаган вакилига таяниб, 290 киши яралангани ва 13 аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Америкалик амалдорнинг телеканалга тушунтиришича, оғир яраланганлар тоифасига яраланиши ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ҳарбий хизматчилар киради.

Киритилди: Бугун 15:05. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!