АҚШнинг Эрон ҳудудига қилган сўнгги зарбаларида саккиз нафар эронлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси IRIB ИИҚК баёнотига таяниб хабар берди.
Ўлганлар Эрон ҳаво кучлари ва денгиз флоти аъзолари эди. Агентлик маълумотларига кўра, улар Бандар Аббос ва Бушеҳр ҳудудларида ҳалок бўлган.
Эрон ҳарбийлари ҳужумга жавоб беришини эълон қилишди.
Аввалроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Ислом Республикасининг Ҳормуз бўғозидаги учта кемага ҳужумларига жавобан Эронга қарши бир қатор кучли зарбалар берилишини эълон қилган эди.