Бу ҳақда Iran War Cost Tracker Пентагон маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, урушнинг дастлабки олти куни 11,3 млрд долларга тушган бўлса, кейинги ҳар бир кун учун 1 млрд доллар сарфланган – бу соатига 41,7 млн долларга тўғри келади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳисоб-китобларга ҳарбий кучларни жойлаштириш ва ҳарбий техникаларни алмаштириш каби харажатлар киритилмаган.
Экспертларнинг қайд этишича, операция харажатлари дастлаб тахмин қилинган кўрсаткичдан аллақачон ошиб кетган ва ошишда давом этмоқда.