АҚШ Вакиллар палатаси демократлари етакчиси Ҳаким Жеффрис Қўшма Штатлар режим ўзгаришига муҳтожлигини айтди.
Жеффрис буни ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида АҚШнинг Эронга қарши урушини танқид қилиб ёзган.
"Дональд Трамп ва республикачи экстремистлар Яқин Шарқда бепарво уруш бошладилар. Бензин нархлари кўтарилмоқда, миллиардлаб долларлар исроф қилинмоқда ва мамлакатимиз тобора хавфли бўлиб бормоқда. Америка режим ўзгаришига муҳтож", деб таъкидлади Жеффрис.