Ноқулай об-ҳаво туфайли АҚШнинг бир нечта штатида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Канзас, Арканзас, Кентукки, Миссури ва Виржиния штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Синоптиклар бўрон 50 миллионга яқин одам яшайдиган ҳудудни қамраб олишини тахмин қилмоқда.
Бу баъзи ҳудудларда сўнгги 10 йилдаги энг кучли қор бўронига айланиши мумкин. Бўрон Колорадонинг шарқий қисмидан Мериленд ва Делавергача бўлган ўнлаб штатлар бўйлаб 1500 милдан ортиқ масофани босиб ўтади, бу эса электр таъминотида узилишлар, дарахтлар қулаши ва транспорт муаммоларига сабаб бўлади, йўлларнинг музлашига олиб келади.