Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШнинг 2027 йил учун бюджет лойиҳасида Украина тилга олинмади — Оқ уй

АҚШнинг 2027 йил учун бюджет лойиҳасида Украина тилга олинмади — Оқ уй

Қонун лойиҳаси матни Оқ уй сайтида эълон қилинди. Таъкидлаш жоизки, жорий йил учун тайёрланган аввалги қонун лойиҳасида ҳам худди шундай ҳолат кузатилган эди. Ўшанда Украина фақат ноҳукумат ташкилотлари учун харажатларни қисқартириш контекстида тилга олинганди. Янги бюджет лойиҳасида эса ҳатто бу банд ҳам йўқ.

Шу билан бирга, 2025 йилда Конгресс кейинчалик мудофаа тўғрисидаги қонун орқали Украинани молиялаштиришни мустақил равишда қўшган эди.

Хусусан, Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) дастури бўйича 400 миллион доллар, шунингдек, ҳарбий ва разведка соҳасидаги қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида қоидалар киритилган.

Киритилди: Бугун 17:19. Ўқилди: 456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!