Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Лос-Анжелес ёнғин хизмати маълум қилишича, фавқулодда хизматлар чақирув асосида Райнерлар уйига етиб борган ва у ерда 78 ёшли эркак ҳамда 68 ёшли аёл жасадини аниқлаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари Associated Press агентлигига ҳалок бўлганлар Роб Райнер ва унинг рафиқаси Мишель эканини тасдиқлаган.

Полиция маълумотига кўра, жуфтликка ҳаётга мос келмайдиган пичоқ яралари етказилган. Тергов доирасида оила аъзоларидан бири сўроқ қилинган. Ҳодиса қасддан қотиллик сифатида кўриб чиқилмоқда.

Киритилди: 13:53 16.12.2025. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!