Дания ҳарбий-ҳаво кучлари базасига Америка Қўшма Штатларидан яна учта янги F-35 қирувчи самолёти етиб келди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Дания Қуролли Кучлари матбуот баёнотида айтилишича, самолётлар Аризонадаги Лука ҳаво кучлари базасидан кўтарилиб, Азор оролларида тўхтаган ва кейин Скридструп ҳаво кучлари базасига қўнган.
Қайд этилишича, уларни етказиб бериш жадвалга мувофиқ давом этмоқда. Режалаштирилганидек, Дания учун жами 17 та F-35 қирувчиси ишлаб чиқарилган, улардан 11 таси аллақачон қиролликда. Қолган олтитаси Аризонадаги авиабазада учувчилар ва техникларни тайёрлаш учун ишлатилади.
Шунингдек, Дания АҚШдан 27 та F-35 қирувчи самолётини сотиб олгани кўрсатилган. Улар мамлакат 1980 йиллардан бери ишлатиб келаётган F-16 қирувчи самолётларини алмаштиради.