Венесуэла Ташқи ишлар вазирлиги республика фуқароларига АҚШга боришдан тийилишни ва агар у ерда яшаётган бўлса, ушбу мамлакатни тарк этишни тавсия қилди.
Бу ҳақда Боливар Республикаси ТИВ раҳбари Иван Хил Пинто ўзининг Телеграм-каналида ёзди.
"Венесуэла барча фуқароларини огоҳлантиради ва уларга Америка Қўшма Штатларига саёҳат қилишдан тийилишни тавсия қилади. Шунингдек, ҳозирда АҚШда яшаётган венесуэлаликларни ушбу мамлакатдан чиқиб кетиш имкониятини кўриб чиқишга чақирамиз," - деди у.