Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШдаги қариялар уйида ёнғин чиқди

A A A
АҚШдаги қариялар уйида ёнғин чиқди

АҚШдаги қариялар уйида содир бўлган ёнғинда 9 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ABC News.

Ёнғин Массачусетс штатида жойлашган Gabriel House қариялар уйида содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, фожиада 9 киши ҳалок бўлган, 30 киши жароҳат олган. Улар орасида 5 нафар ёнғин ўчирувчи ҳам бор.

Ёнғинга эҳтимолан электр ёки механик носозлик сабаб бўлган. Қасддан ёқилгани бўйича маълумот йўқ.

Шунингдек, бинода ёнғин ўчириш тизими ишлаган-ишламагани ҳозирча аниқ эмас.

Киритилди: 22:05 14.07.2025. Ўқилди: 432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!