Бугун 8 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШдаги отишмада икки нафар воя етмаган болалар ҳалок бўлди

АҚШдаги отишмада икки нафар воя етмаган болалар ҳалок бўлди

Техас штатининг Англетон шаҳри яқинидаги юк машинаси бекатида содир бўлган отишмада икки нафар воя етмаган болалар ҳалок бўлди, яна икки нафари яраланди.

ABC News телеканали хабарига кўра, Бразория округи шериф идораси воқеа ҳақида Facebook ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, 13 ва 4 ёшли икки бола ҳалок бўлган, яна икки нафар 8 ва 9 ёшли болалар шифохонага етказилган, уларнинг аҳволи оғир”, — дейилади хабарда.

Телеканал хабарига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари отишмага алоқадорликда гумон қилиб, аёлни қўлга олган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда, бироқ маҳаллий аҳолига таҳдид йўқ.

Киритилди: 09:00 05.10.2025. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!