Пайшанба куни эрталаб Оклахома штатида АҚШнинг 2024 йилдаги охирги қатл жазоси амалга оширилди.
“NBC News” телеканали хабарида айтилишича, бу гал 2006 йил 10 ёшли қизни ўлдиришда айбланган озиқ-овқат дўкони собиқ ходимига нисбатан ўқилган ҳукм ижро этилди.
45 ёшли эркак ўзи туғилган кунда инсон ҳаётига нуқта қўядиган инъекция ёрдамида нариги дунёга равона қилинган. Оклахоманинг авф этиш ва шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш кенгаши аввалроқ жиноятчининг кечирим сўровини рад этган эди.