Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШда яқин орада чиқариладиган доллар купюраларига Трампнинг имзоси туширилади

 АҚШда яқин орада чиқариладиган доллар купюраларига Трампнинг имзоси туширилади

Қўшма Штатлар Ғазначилик департаменти 2026 йил июндан бошлаб доллар купюраларида (қоғоз пулларида) президент Доналд Трампнинг имзоси акс этишини маълум қилди. Бу АҚШ тарихида амалдаги президентнинг имзоси миллий валютада пайдо бўладиган илк ҳолатдир.

"Буюк мамлакатимиз ва президент Доналд Трампнинг тарихий ютуқларини эътироф этиш учун унинг исми туширилган АҚШ долларидан кўра кучлироқ восита йўқ", — дея изоҳ берди Скотт Бессент.

Reuters агентлигининг ёзишича, АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан чиқарилиши режалаштирилган янги дизайндаги дастлабки 100 долларлик купюралар июн ойида босиб чиқарилади, кейинги ойларда эса бошқа номиналлар ҳам муомалага чиқарилади. Янги пулларнинг банклар орқали кенг муомалага кириши бир неча ҳафта вақт олиши мумкин.

Ғазначилик расмийларининг сўзларига кўра, купюраларнинг умумий дизайни ўзгармайди, фақат ғазначи имзоси ўрнига Трампнинг имзоси қўйилади.

"Энди америкаликлар озиқ-овқат, бензин, ижара ва соғлиқни сақлаш учун кўпроқ пул тўлаётганларида айнан кимни айблашни аниқ билиб олишади", — дея Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом бу қарорни танқид қилди.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!