Бугун 21 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШда вертолётнинг қулаши оқибатида тўрт нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

АҚШда вертолётнинг қулаши оқибатида тўрт нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

АҚШ шимоли-ғарбидаги Вашингтон штатида вертолёт қулаши оқибатида тўрт нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Associated Press агентлиги АҚШ армияси махсус операциялар қўмондонлигига таяниб хабар бермоқда.

Хабарга кўра, вертолёт 17 сентябрь куни кечқурун "одатий ўқув парвози"ни амалга оширган ва Льюис-Маккорд ҳарбий-ҳаво кучлари базаси яқинида бўлган. Вертолётда тўрт киши бўлган, уларнинг исмлари ҳозирча ошкор этилмаган. Ҳалокат сабаблари аниқланмаган.

Ҳодиса содир бўлган Терстон округи шерифи аввалроқ ҳалокат ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 07:30 20.09.2025. Ўқилди: 448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!