Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШда ўзбекистонлик ҳайдовчи иштирокидаги ЙТҲда университет футболчиси ҳалок бўлди

АҚШда ўзбекистонлик ҳайдовчи иштирокидаги ЙТҲда университет футболчиси ҳалок бўлди

АҚШнинг Огайо штатида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида «UMass Lowell» университети футбол жамоаси дарвозабони, 21 ёшли Тобиас (Тоби) Форсайт ҳалок бўлди. Ҳодисани содир этганликда Ўзбекистон фуқароси, 42 ёшли юк машинаси ҳайдовчиси Беҳзод Асроров айбланмоқда.

Маълумотларга кўра, Freightliner Cascadia русумли юк машинаси Honda Accord автомобилининг орқа қисмига келиб урилган. Оғир жароҳат олган талаба-спортчи воқеа жойида вафот этган.

Тергов давомида аниқланишича, 2024 йилда Green Card орқали АҚШга келган ҳайдовчи инглиз тилини етарли даражада билмаган ва полиция ходимлари билан Google Translate орқали мулоқот қилган. Шунингдек, у ҳодиса жойида видеорегистраторни яширишга урингани айтилмоқда. Қурилма унинг чўнтагидан топилган ва унга далилларни яшириш моддаси бўйича айблов қўйилган.

Мазкур воқеа АҚШда йирик юк машиналари ҳайдовчиларига қўйиладиган тил билиш ва хавфсизлик талаблари юзасидан баҳсларни кучайтирди. Конгресс аъзоси Уоррен Дэвидсон ва АҚШ транспорт котиби Шон Даффи йўл белгиларини ўқий олмайдиган ва полиция билан мулоқот қила олмайдиган шахсларга юк машиналарини бошқаришга рухсат берилмаслиги кераклигини таъкидлаб, назоратни кучайтиришга чақирди.

Киритилди: 16:22 09.07.2026. Ўқилди: 1104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!