Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро собиқ хотинини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро собиқ хотинини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди

АҚШда ўзбекистонлик эркак собиқ хотинини отиб ўлдирди, кейин ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Philadelphia Inqurier нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, 16 март куни Филаделфия чеккасидаги Хантингтон округида Монтгомери округида яшовчи 44 ёшли эркак ўзининг собиқ рафиқаси 43 ёшли Дурдона Султоновани отиб ўлдирган. Жиноят содир этганидан кўп ўтмай, эркак ўз жонига қасд қилди.

Манбага кўра, 17 март куни соат 16:38 атрофида Мореланд полициясига аҳолидан 911 рақамига қўнғироқ келиб тушган. Жиноят содир этилган хонадоннинг қўшнилари 911 рақамига қўнғироқ қилиб, воқеа ҳақида маълум қилган. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари хонадон ётоқхонасидан Султонова Дурдона ва эркакнинг жасадларини топишган.

Султонова кўкрак ва бош қисмидаги кўплаб ўқ жароҳатлари натижасида вафот этган. Эркак эса бош қисмидаги ўқдан яраланганидан вафот этди, дея хабар беради расмийлар.

Туман суди бу ҳолатни расман қотиллик деб баҳолади ва жиноий иш очди.

Маълум қилинишича, марҳум Дурдона Султонова Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган, кейинроқ Японияда магистратурада таҳсил олган. Кейин у оиласи билан АҚШга кўчиб ўтди. Уларнинг икки нафар фарзанди бор эди.

Киритилди: 23:04 19.03.2024. Ўқилди: 2221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!