АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти АҚШ Мудофаа вазирлиги номини Уруш вазирлигига ўзгартириш йўлини излай бошлади.
Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) манбаларга таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, Трамп президентликка қайтганидан сўнг дастлабки ҳафталарда Пентагон департаментнинг аввалги номи ва унинг раҳбари лавозимини қайтариш бўйича “қонунчилик таклифлари” устида ишлай бошлаган.
Манбага кўра, ушбу қарор Конгресс томонидан маъқулланиши кераклиги сабабли Оқ уй буни амалга оширишнинг бошқа йўлларини излай бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Уруш департаменти АҚШда 1789 йилдан 1947 йилгача мавжуд бўлган.