Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШда ўқиш учун қандай турдаги грантлар мавжуд?

A A A
АҚШда ўқиш учун қандай турдаги грантлар мавжуд?

АҚШ университетларида ўқиш учун ажратиладиган грантларнинг асосий 6 тури мавжуд. Булар вазиятдан келиб чиқиб, тўлиқ ёки қисман грант шаклида тақдим этилиши мумкин.

Қуйида улар ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Кўрсаткичларга асосланган грантлар (Merit shcholarships).
Бундай грантлар талабанинг кўрсаткичлари, эришган ютуқлари асосида берилади.

Масалан, бундай грантлар:– аъло баҳоларга эгалик ва/ёки SAT/ACT имтиҳонидан юқори балл олганлик учун (Academic Shcholarships);– аъло баҳолар ва имтиҳонлардан олинган юқори баллардан ташқари, талабанинг жамиятга қўшган ҳиссаси ва дарсдан ташқари машғулотларда иштироки учун (AAP Shcholarships);– Спортда эришган ютуқлари учун (Sports scholarships) берилиши мумкин.

Молиявий эҳтиёжга асосланган грантлар (Need-based).
Бу грантлар ўқиш тўловлари ва ўқиш билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлашга молиявий имконияти етмайдиган талабаларга берилади.

Мамлакатга асосланган грантлар (Country-based).
Бундай грантлар ривожланаётган давлатларнинг фуқароси бўлган халқаро талабаларга берилади.

Университет грантлари.
Кўплаб АҚШ университетлари муайян мезонларга мос халқаро талабаларга ўз грантларини таклиф қилади.

Бу мезонларни университетнинг ўз белгилайди, масалан, бирор университет муайян соҳа бўйича ўқиш учун топширувчи энг юқори кўрсаткичларга эга номзодларга грант ажратиши мумкин.

Хусусий сектор молиялаштирадиган грантлар.
Бундай грантлар хусусий компаниялар, ташкилотлар ва бошқалар томонидан халқаро талабаларга таклиф этилади.

Лекин одатда уларнинг талаблари нисбатан қаттиқроқ бўлади ва улар кўпинча муайян гуруҳга мансуб талабалар (масалан, аёллар, ривожланаётган давлатлар фуқаролари ва ҳ.к.) учун берилади.

АҚШ ҳукумати молиялаштирадиган грантлар.
Бундай грантлар таълим тизимини глобаллаштириш мақсадида халқаро талабаларга АҚШ ҳукумати томонидан ажратилади. Ушбу грантлар одатда АҚШда ўқиш учун энг нуфузли грантлар ҳисобланади (масалан, магистратурада ўқиш учун Фулбригҳт гранти).

Қайси университетда қандай грант таклиф қилинишини қандай билсам бўлади?

Бу учун керакли университетнинг расмий веб-сайтига кирасиз ва у ердан “Financial Aid and Scholarships” ёки “Admission and Aid” ёки шу каби молиявий ёрдам ҳамда грантларга бағишланган бўлимга кирасиз.

Бу бўлимда халқаро талабалар учун қандай грантлар мавжудлиги билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Киритилди: 12:26 14.04.2024. Ўқилди: 1480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!