Бугун 16 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда трансгендерларнинг аёллар спортида иштирок этишини тақиқловчи қонун лойиҳаси қабул қилинди

АҚШда трансгендерларнинг аёллар спортида иштирок этишини тақиқловчи қонун лойиҳаси қабул қилинди

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси трансгендерларнинг мактаблардан бошлаб университетларгача қизлар спортида иштирок этишини тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади, деб ёзади Anadolu.

Энди мамлакатдаги барча трансгендер спортчилар бошланғич мактабдан то университет даражасига қадар аёллар спортида қатнаша олмайди. Қонун лойиҳаси 218 кишининг ёқлаши, 206 кишининг қарши овоз бериши билан қабул қилинди.

Овоз бериш арафасида бўлиб ўтган баҳсларда республикачилар эркак бўлиб туғилган трансгендер аёлларлар спортида иштирок этишини адолатсизлик деб ҳисоблашини айтдилар. Демократлар қонун лойиҳасини “иштирокчиларни камситиш” деб атади.

Қизиғи шундаки, қонун лойиҳасини Техаснинг икки демократи Генри Куэльяр ва Висенте Гонсалес қўллаб-қувватлаган. Агар қонун лойиҳаси Сенатда қабул қилинса, трансгендерларга аёллар спортида қатнашиш имконини берувчи мактаблар федерал таълимни молиялаштиришдан маҳрум бўлади.

Аёллар спортида қатнашиш учун эркакнинг жинсини ўзгартириши бутун мамлакат бўйлаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Республикачилар ўтган йили ўз кампанияларида бу масалани кўтариб, ушбу мавзу бўйича реклама учун камида 111 миллион доллар сарфлашган.

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ҳам сайловолди ташвиқоти чоғида Конгресс бу борадаги қонунни қабул қилмаса, президентлик ваколатларидан фойдаланиб, буни тақиқлашини айтди.

Киритилди: Бугун 16:22. Ўқилди: 460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!