Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШда Трамп маъмуриятига қарши норозилик намойишларига 8 миллион киши чиқди

АҚШда Трамп маъмуриятига қарши норозилик намойишларига 8 миллион киши чиқди

Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Намойишчилар Эрон билан урушга, миграция сиёсатининг кескинлашишига ва амалдаги президентнинг тобора кучайиб бораётган авторитар бошқарувига қарши норозилик билдирмоқда.

Энг йирик акция Миннесота штатидаги Сент-Пол шаҳрида бўлиб ўтди. Ташкилотчилар баҳосига кўра, унда тахминан 200 минг киши қатнашган. Нью-Йоркда эса ўн минглаб одамлар кўчаларга чиқди.

Доналд Трамп ва унинг маъмуриятига қарши намойишлар фақат йирик шаҳарларда эмас, балки кичик шаҳарлар ва консерватив штатларда ҳам бўлиб ўтди. Ташкилотчилар маълумотига кўра, рўйхатдан ўтган иштирокчиларнинг қарийб учдан икки қисми йирик агломерациялардан ташқаридаги аҳоли пунктларига тўғри келган.

Киритилди: Бугун 12:30. Ўқилди: 581 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!