“The Information” портали маълумотига кўра, TikTok раҳбарияти жорий йил 19 январдан бошлаб АҚШда ўз иловаси фаолиятини тўхтатишга тайёргарлик кўрмоқда.
Ўтган йил қабул қилинган янги қонунга асосан Хитойнинг “Byte Dance” компанияси ушбу ижтимоий тармоқни сотиши ёки кўрсатилган санага қадар АҚШ ҳудудидаги фаолиятини тўхтатиши талаб қилинади.
Гарчи иловани чеклаш ҳақидаги қонунни ҳар икки партия қўллаб-қувватлаган бўлсада, айни масала демократлар ва республикачилар ўртасида қизғин муназарга сабаб бўлди. TikTok фойдаланувчиларининг асосий қисми ҳисобланган ёшлар ҳам тармоқ бекор қилинишини фаол қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, сайланган Президент Дональд Трамп 2020 йил ҳам компанияга иловани сотиш таклифини берган.