Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШда самолёт мебель фабрикаси томига қулаб тушди

АҚШда самолёт мебель фабрикаси томига қулаб тушди

АҚШнинг Калифорния штатида кичик самолётнинг мебель фабрикаси томига қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳатланди.

FlightAware ҳаво ҳаракатини кузатувчи веб-сайтига кўра, самолёт Оринж округидаги аэропортдан кўтарилган, бироқ ҳавога кўтарилганидан икки дақиқа ўтиб яқин атрофдаги мебель фабрикаси томига қулаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, заводнинг 19 ходими жароҳатланган, самолёт бортидаги 2 киши ҳалок бўлган.

Саккиз нафар жабрланувчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди, яна 11 киши шифохонага етказилди.

Аэропорт расмийси Крис Вильялобоснинг айтишича, учувчи ҳаво ҳаракатини бошқариш хизматига фавқулодда қўнишга қайтиш ниятида эканлигини маълум қилган, бироқ самолётнинг носозлик сабаби номаълумлигича қолмоқда.

Вильялобоснинг сўзларига кўра, самолёт эгаси ушбу аэропорт хизматларидан тез-тез фойдаланган.

Фуллертон полицияси баёнотида айтилишича, қурбонларнинг шахси уларнинг яқин қариндошлари хабардор қилинганидан кейин аниқланади.

Киритилди: 20:00 03.01.2025. Ўқилди: 655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!