Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШда салкам ярим миллион киши бўрон сабаб электрсиз қолди

АҚШда салкам ярим миллион киши бўрон сабаб электрсиз қолди

PowerOutage.us маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда 428 000 дан ортиқ одам қор бўрони туфайли электрсиз қолди.

Fox News хабар беришича, бўрон Америка авиакомпанияларини тўрт кун ичида 16 000 дан ортиқ рейсларни бекор қилишга мажбур қилди.

The Washington Post хабарига кўра, АҚШнинг камида 22 штати қишки бўрон туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бугун эрталаб жануби-шарқдаги баъзи шаҳарларда музли ёмғир ёғди.

Миллий об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, Канзас-Сити 24 январ куни 70 йил ичидаги энг юқори кунлик қор ёғишини қайд этди — тахминан 13 см. Аввалги максимал кўрсаткич тахминан 5,5 см эди.

Синоптиклар АҚШда қор ёғиши ва музлаш давом этишини, бу эса кенг кўламли электр ва транспорт узилишларига олиб келишини башорат қилмоқда, деб хабар беради Fox News. Бўрон яна бир неча кун давом этиши кутилмоқда.

Киритилди: 21:34 25.01.2026. Ўқилди: 289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!