АҚШда қуён сабабли самолёт ёниб кетди.
United Airlines’га тегишли самолёт Денвердан Канадага йўл олган пайтда моторда ёнғин чиққани сабаб мажбурий қўнишни амалга оширди.
Экспертларнинг аниқлик киритишича, ушбу воқеа қуённинг самолёт турбинасига кириб қолиши билан боғлиқ.
Қўшимча қилиб, бу ҳолат тўртинчи марта юз бераётгани ҳам таъкидланди.