АҚШда шатдаун оқибатида авиапарвозларга чекловлар жорий этилгандан бери қарийб 2 мингта рейс бекор қилинди — FlightAware.
"7 ноябр куни Қўшма Штатларда 1022 та авиарейс бекор қилинган, яна 6,2 мингта рейс кечиктирилган. 8 ноябр куни эрталаб эса яна 909 та рейс бекор қилиниб, 272 таси кечиктирилган", дея ёзмоқда нашр.
Аввалроқ АҚШ транспорт вазири Шон Даффи ҳукуматдаги штатдаун туфайли мамлакатдаги 40 та йирик аэропортдан амалга ошириладиган парвозлар сонини 10 фоизга қисқартириш ҳақида фармойиш берган эди.