Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда Мустақиллик куни дам олишлари вақтида қуролли зўравонликлар оқибатида 100 киши ҳалок бўлди

АҚШда Мустақиллик куни дам олишлари вақтида қуролли зўравонликлар оқибатида 100 киши ҳалок бўлди

АҚШда Мустақиллик куни муносабати билан ўтган байрам дам олиш кунлари давомида ўқотар қурол билан боғлиқ ҳодисалар оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлди.

Шунингдек, мамлакат бўйлаб оммавий отишманинг 20 та ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда қуролли зўравонликлар статистикасини юритувчи Gun Violence Archive ташкилоти маълум қилди.

Ташкилот маълумотига кўра, жорий йилги Мустақиллик куни байрами давомида қайд этилган оммавий отишмалар сони сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлган.

АҚШда Мустақиллик куни байрами ҳар йили оммавий тадбирлар ва катта йиғинлар билан нишонланади. Мутахассислар ана шундай кунларда қуролли зўравонлик ҳолатлари ҳам кескин кўпайишини таъкидлаб келмоқда.

Киритилди: 16:47 07.07.2026. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!