Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШда McDonald's 90 кишини заҳарлади

АҚШда McDonald's  90 кишини заҳарлади

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) мамлакатнинг 13 штатида McDonald's “Quarter Pounder” гамбургерида топилган коли бактериялари билан боғлиқ янгиланган маълумотларни эълон қилди.

Баёнотда ушбу бактерия туфайли касалланганлар сони 90 нафарга етгани, 27 киши касалхонага ётқизилгани қайд этилди.

АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) эълон қилган баёнотда McDonald's “Quarter Pounder” гамбургерларида ишлатиладиган тўғралган пиёз ушбу бактерияларни келтириб чиқариши мумкинлиги таъкидланган.

Баёнотда зарар кўрган штатлардаги ресторанларда ушбу маҳсулотдан фойдаланиш тўхтатилгани айтилган.

CDC 23 октябрь куни E.Coli билан касалланган 49 кишидан бири вафот этганини эълон қилди. McDonald's баъзи штатларда ушбу гамбургерларни сотиш ва шубҳали ингредиентлардан фойдаланишни тўхтатганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, McDonald's Ғазода қатлиом уюштираётган Исроил аскарларига бепул егуликлар тарқатгани ортидан глобал миқёсда бойкотга учраган эди. Тармоқ айниқса Яқин Шарқ ва кўплаб мусулмон мамлакатларда миллиардлаб доллар зарар кўрди.

Киритилди: 20:36 02.11.2024. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!