Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШда мактабдаги отишма оқибатида уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШда мактабдаги отишма оқибатида уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида жойлашган Silver Rail бошланғич мактабида отишма содир бўлди. Оқибатда беш, саккиз ва 11 ёшли уч нафар бола ҳамда мактабнинг 54 ёшли ходими ҳалок бўлди. Яна етти ёшли бола ва бир нафар ўқитувчи ҳаёт учун хавфли даражада оғир жароҳат олди.

Полitsия маълумотига кўра, гумонланувчи 16 ёшда бўлган. У дастлаб мактаб яқинидаги автомобильга қарата ўқ узган, сўнг бино ичига кириб, отишмани давом эттирган. Фавқулодда хизматларга биринчи қўнғироқлар 15 октябрь, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 атрофида келиб тушган.

Ҳужум қилган ўсмирнинг ўзи ҳам ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ортидан бино ичига кирган гувоҳлардан бири гумонланувчини отиб ўлдирган. Полиция ходимлари воқеа жойига етиб келганида, ҳужумчи аллақачон зарарсизлантирилган эди.

Ҳозирча ҳужум сабаблари номаълум. Терговчилар ўсмирнинг ушбу мактабга алоқаси бўлган ёки бўлмаганини ҳам аниқламоқда. Ҳодиса сабабли маҳаллий мактаб округидаги барча таълим муассасаларида жума кунги дарслар бекор қилинди.

Киритилди: 21:16 16.10.2026. Ўқилди: 350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!