Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШда кучли торнадо: 21 киши ҳалок бўлди, юз минглаб аҳоли электр энергиясиз қолди

АҚШда кучли торнадо: 21 киши ҳалок бўлди, юз минглаб аҳоли электр энергиясиз қолди

АҚШнинг Огаё дарёси водийсига бир қатор кучли торнадолар ҳужум қилиб, камида 21 кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда FOX 26 Houston телеканали хабар бермоқда.

Кентукки штати губернатори Энди Беширнинг айтишича, штат ҳудудида камида 14 киши, Миссурида эса яна еттита одам ҳалок бўлган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, вайроналар остида тирик қолганлар бўлиши эҳтимоли бор.

Табиий офат жума куни кеч содир бўлди. Кентуккида турар-жой ҳудудлари ва Лондон-Корбин аэропорти зарар кўрди. Гувоҳларнинг айтишича, жиддий вайронагарчиликлар юз берган: уйлар бузилган, автомобиллар ағдарилган, кўчалар тўсиб қўйилган.

Губернатор Бешир қурбонлар сони ошиши мумкинлигини истисно этмаяпти.

АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати "ўта хавфли вазият" ҳақида огоҳлантириш эълон қилди: башоратларга кўра, торнадо серияси бир миллиондан ортиқ кишига хавф солган. Шунингдек, табиий офат Индиана ва Иллинойс жанубига ҳам таъсир кўрсатди.

Камида 12 та штатда 800 мингдан ортиқ аҳоли электр таъминотисиз қолди. Уни тиклаш бир неча кун давом этиши мумкин.

Киритилди: 22:51 17.05.2025. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!