Душанба куни кечқурун Флорида штатидаги Форт-Лодердейл халқаро аэропортида парвоздан кейинги хавфсизлик текшируви вақтида икки кишининг жасади топилди.
Бу ҳақда сешанба куни JetBlue баёнотида маълум қилинди.
"Ҳозирча қурбонларнинг шахси ва улар самолётга қандай шароитда киришгани аниқланмаган", — дейилади компания баёнотида.
JetBlue воқеани "даҳшатли вазият" деб атади ва барча ҳолатларга ойдинлик киритиш учун расмийлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.
Newsweek журналининг аниқлик киритишича, ҳодиса Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортидан учаётган самолётда юз берган.