Нью-Жерси штатининг Хаммонтон шаҳрида икки вертолётнинг ҳавода тўқнашиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, самолёт бортида фақат учувчилар бўлган. Улардан бири вафот этган бўлса, иккинчиси оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Федерал авиация бошқармаси Хаммонтон муниципал аеропортида Enstrom F-28A ва Enstrom 280C вертолётлари тўқнашганини маълум қилди.
Расмийлар ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.