Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда икки ҳарбий кема тўқнашди

АҚШда икки ҳарбий кема тўқнашди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинида АҚШ денгиз флотининг иккита ҳарбий кемаси тўқнашди, натижада икки киши жароҳат олди.

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри АҚШ ҳарбий амалдорига таяниб хабар берди.

" Arleigh Burke синфидаги USS Truxtun эсминеци ва Supply USNS Supply синфидаги тезкор жанговар ёрдам кемаси денгизда ёқилғи қуйиш пайтида тўқнашди. Икки киши енгил жароҳат олди. Иккала кема ҳам сузиб юришни давом эттириш хавфсиз эканлигини маълум қилди", деб таъкидлади у.

Киритилди: Бугун 18:46. Ўқилди: 418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!