Гиннеснинг рекордлар китоби томонидан дунёнинг энг кекса хоккейчиси сифатида тан олинган Марк Сертич АҚШда 99 ёшида вафот этди, деб хабар беради АP.
Маълумотларга кўра, ўтган ойда таваллуд кунини нишонлаган Сертич инсультга чалиниб, Дулут шаҳридаги (Миннесота штати) уйида оламдан ўтган.
Болалигиданоқ ушбу спорт турига кўнгил қўйган Сертич Иккинчи жаҳон урушини бошидан ўтказгач, маҳаллий ҳаваскор хоккей уюшмасини бошқарган. Муз устига ўйинчи сифатида эса нафақага чиққанидан кейингина қайтган ва умрининг сўнгги кунларига қадар машқ қилган.
Америка Қўшма Штатлари Хоккей федератсцияси Сертичнинг ўлими муносабати билан яқинларига ҳамдардлик билдирди.