АҚШнинг Огаё штати, Ҳиллсборо шаҳридаги автомобилларни таъмирлаш устахонасида юз берган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, бир киши касалхонага ётқизилди.
Бу ҳақда CBS телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди, деб ёзади “Репорт”.
“Огаё штатининг Ҳиллсборо шаҳридаги автомобилларни таъмирлаш устахонасида юз берган портлаш натижасида уч киши ҳалок бўлди, бир киши касалхонага ётқизилди”, — деб хабар берди телеканал.
Қайд этилишича, портлаш сешанба куни маҳаллий вақт билан кечки тўртлар атрофида содир бўлган. Яқин атрофдаги спиртли ичимликлар дўконида ишлайдиган гувоҳнинг айтишича, портлаш зилзила каби бўлган.