АҚШ Адлия вазирлиги 48 нафар хорижлик фуқарога сайлов қонунчилигини бузиш бўйича айблов қўйилганини маълум қилди.
Уларнинг 10 нафари Мексика, тўрт нафари Куба ва яна тўрт нафари Канада фуқароларидир. Шунингдек, Польша, Ҳиндистон, Ирландия, Германия, Исроил, Нидерландия ва бошқа давлатлар фуқароларига ҳам айбловлар қўйилган.