Бугун 20 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Зеленскийнинг ўрнига кимни олиб келмоқчи? Бу борада яширин ҳаракат аллақачон бошланди

АҚШ Зеленскийнинг ўрнига кимни олиб келмоқчи? Бу борада яширин ҳаракат аллақачон бошланди

АҚШда Зеленскийнинг ўрнини босувчи қандай изланмоқда?

АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф, кичик Доналд Трамп, Жаред Кушнер ва телебошловчи Такер Карлсон Владимир Зеленскийга қарши чиққан украиналик сиёсатчилар билан яширин алоқада бўлишган.

Бу ҳақда Politico нашриётига Украина ва АҚШ манбалари хабар берди.

"Улар Зеленскийни тўсиқ деб ҳисоблашмоқда. Уни қандай қилиб муросага кўпроқ моил қилиш мумкин? Унинг рақиблари билан мулоқот ўрнатиб, АҚШнинг Украинада бошқа ҳамкорлари ва муқобил вариантлари мавжудлигини англатиш орқали," - дея Республикачилар партиясига яқин бўлган ташқи сиёсат бўйича мутахассиснинг сўзларини келтиради нашр.

Politico хабарига кўра, Трамп вакиллари Юлия Тимошенко ("Баткившчина" партияси раҳбари) ва Петро Порошенко ("Европа бирдамлиги" етакчиси) билан алоқада бўлган. Иккаласи ҳам музокаралар ўтказилганини тасдиқлади, бироқ можаролар тугамагунча сайловлар ўтказилишига қарши эканликларини билдирди.

Украинанинг "Страна" нашри манбаларининг таъкидлашича, мулоқотлар Украина Қуролли Кучлари собиқ бош қўмондони Валерий Залужний ва Киев шаҳри мери Виталий Кличко билан ҳам олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Politico нашрининг қайд этишича, Трамп вакиллари Украина сиёсатини яхши тушунишмайди ва тез орада кенг қўллаб-қувватланадиган ўз номзодини тайинлай олишлари мумкин деб нотўғри фараз қилишмоқда.

Киритилди: 20:03 19.03.2025. Ўқилди: 1424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!