Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Зеленскийни сафарбарлик учун чақирув ёшини 18 ёшга туширишга чақирмоқда

АҚШ Зеленскийни сафарбарлик учун чақирув ёшини 18 ёшга туширишга чақирмоқда

Бу ҳақда Украина президенти девони маслаҳатчиси Сергей Лешенко ўзининг Telegram-каналида ёзди.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг ҳар икки партияси сиёсатчилари сафарбарлик масаласида президент Володимир Зеленскийга босим ўтказмоқда.

"Ҳамкорларнинг аргументи шундай: АҚШ Ветнамда уруш бўлганида, одамларни у ерга 19 ёшдан бошлаб олиб кетишган. Шунинг учун америкаликлар Ғарб қуролларининг ўзи етарли эмаслигини ва 18 ёшдан бошлаб сафарбарлик зарурлигига шаъма қилишмоқда", — деб ёзган Лешенко ва Зеленский иттифоқчиларни "ҳарбий чақирув ёшини ўзгартирмаган ҳолда қурол беришга" ишонтиришда давом этишини қўшимча қилди.

Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганида бери Украинада сафарбарлик қонуни кучга кирди. Украинанинг амалдаги қонунларига кўра, 25 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар сафарбарликка тортилади. Шунингдек, ҳарбий хизматни ўтаган ёки ҳарбий таълим муассасасини тамомлаганлар 18 ёшдан 25 ёшгача бўлганлар ҳам сафарбарликка жалб этилади.

Киритилди: 22:15 15.10.2024. Ўқилди: 812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!