АҚШ зарбхонаси расмий равишда бир центлик тангаларни зарб этишни тўхтатди.
Қўшма Штатлар молия вазири Скотт Бесcент сўнгги 1 центлик тангани зарб этиш маросимида қатнашди.
АҚШ маъмурияти ҳисоб-китобларига кўра, 1 центлик тангани ишлаб чиқариш қиймати 3,69 центга етган. Бундай тангаларни зарб қилишни тўхтатиш ҳар йили тахминан 56 миллион доллар тежаш имконини беради.