ЦРУ директори АҚШ қонун чиқарувчиларига маълум қилишича, америкалик ҳарбий зарбалар Эроннинг ядрo дастурига катта зарба бериш билан бирга, унинг ягона металл қайта ишлаш заводини йўқ қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.
Жон Рэтклиф ўтган ҳафта Конгресс аъзолари билан ўтказилган ёпиқ эшитувларда бу баҳони билдирди.
ЦРУ баҳолашича, Эрон томонидан тўпланган бойитилган ураннинг катта қисми Исфаҳон ва Фордодаги иншоотларнинг ёқилиши остида қолган бўлиши мумкин. Ушбу объектлар АҚШ зарбаларига мақсад қилинган эди.
Рэтклиф айтишича, металл қайта ишлаш заводи Исфаҳон ядро объектида жойлашган бўлиб, у вайрон қилинган.
Ўтган ҳафта НАТО саммитида давлат котиби Марко Рубио ҳам АҚШ зарбалари эҳтимолан металл қайта ишлаш заводини йўқ қилганини тахмин қилди.