Бугун 26 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ “Йўқ қилиш режалаштирилган нишонлар” рўйхатини 4-5 кунга янгилади

АҚШ “Йўқ қилиш режалаштирилган нишонлар” рўйхатини 4-5 кунга янгилади

АҚШ ва Исроил Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Галибаф ҳамда ТИВ раҳбари Аббос Ароқчини “йўқ қилиш режалаштирилган нишонлар” рўйхатидан тўрт-беш кунга чиқарди, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal.

Нашр манбаларига кўра, Вашингтон бу вақт ичида уларнинг воситачилигида тинчлик музокараларини ўтказиш имкониятини ўрганмоқда.

"Галибаф ва Ароқчи тўрт-беш кунгача нишонлар рўйхатидан чиқарилди, шу муддат ичида президент Трамп урушни тўхтатиш бўйича юқори даражадаги музокараларга йўл очмоқда", дейилади хабарда.

Аввалроқ, АҚШ билан музокара ўтказаётган Эрон расмийлари ўзларининг ўлдирилишидан қўрқмоқда, деб айтганди Доналд Трамп.

"Айни пайтда эронлик амалдорлар биз билан музокара олиб боряпти ва келишувга эришишни жудаям исташяпти. Лекин улар бу ҳақда гапиришдан қўрқишади, чунки ўз ватандошлари томонидан ўлдирилишларидан хавотирда. Шунингдек, улар биз томонимиздан ўлдирилишларидан ҳам қўрқишади", — деди АҚШ президенти.

Киритилди: Бугун 14:40. Ўқилди: 467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!