АҚШ Давлат котиби Марко Рубио хорижлик тижорий юк машиналари ҳайдовчилари учун иш визалари зудлик билан тўхтатилганини эълон қилди.
Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
"АҚШ йўлларида йирик трактор тиркамаларини бошқарадиган чет эллик ҳайдовчилар сони ортиб бораётгани америкаликларнинг ҳаётига хавф туғдиради ва америкалик юк ташувчиларнинг турмуш тарзига путур етказади" - деди Рубио.