Бугун 7 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Хитойнинг Тайван яқинидаги ҳарбий машқларидан хавотирлана бошлади

АҚШ Хитойнинг Тайван яқинидаги ҳарбий машқларидан хавотирлана бошлади

Қўшма Штатлар Хитой томонидан Тайван бўғозида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар бошланишидан хавотир билдирди.

Давлат департаменти таъкидлаганидек, Пекиннинг ҳаракатлари Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазиятни беқарорлаштиради ва кескинликни кучайтиради.

“Хитойнинг Тайванга қарши тажовузкор ҳарбий ҳаракатлари ва баёнотлари тарангликни кучайтириш ҳамда минтақа хавфсизлиги ва фаровонлигига таҳдид солишдан бошқа мақсадга хизмат қилмайди”, — дейилади баёнотда.

Вашингтон Қўшма Штатлар Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашини ҳамда минтақадаги иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан яқиндан ҳаракатларни мувофиқлаштиришда давом этишини таъкидлади.

1 апрель, сешанба куни Хитой Халқ-озодлик армияси кенг қамровли машғулотлар бошланганини эълон қилди.

Тайван Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳарбий машғулотларда Хитойнинг 76 та ҳарбий самолёти ва 19 та кемаси иштирок этмоқда.

Хитой бундай маневрларни биринчи марта амалга ошираётгани йўқ.

Тайван яқинидаги кенг кўламли машғулотлар 2022 йил августида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси собиқ спикери Нэнси Пелосининг оролига ташрифидан сўнг, 2023 йилда эса Тайваннинг собиқ раҳбари Цай Инвэньнинг Қўшма Штатларга сафаридан кейин ташкил этилган эди.

Бундан ташқари, 2024 йилда орол маъмуриятининг янги раҳбари Лай Цинденинг инаугурациясидан сўнг ҳарбий машғулотлар ҳам ташкил этилган.

Киритилди: 16:33 02.04.2025. Ўқилди: 598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!