АҚШ Молия вазирлиги Хитойнинг Сичуан провинциясида жойлашган "Сичуан Ушэн Ахборот Технологиялари” компанияси ва унинг ходими Гуан Тяньфэнга нисбатан санкция қўйди, деб хабар беради LHZB ахборот агентлиги.
Вазирлик компанияни 2020 йил апрель ойида дунё бўйлаб 80 мингдан ортиқ брандмауэрга зарарли дастурларни ўрнатишда айблади. Зарарли дастур нафақат маълумотларни ўғирлайди, балки шифрлаш орқали корпоратив тармоқларни ўчирадиган вирусни киритган.
АҚШ маълумотларига кўра, ушбу ҳужум 23 мингдан ортиқ брандмауэрга таъсир кўрсатди, жумладан, 36 таси муҳим инфратузилма объектларини ҳимоя қилиш учун ишлатилади. Баёнотда, ҳужум назорат қилинмаса, "жиддий жароҳатлар ва ўлимларга" олиб келиши мумкинлиги қайд этилган.
Шу муносабат билан АҚШ Адлия вазирлиги 10 декабрда Гуан Тяньфэнни компьютер ва электрон фирибгарликда айблади. Шунингдек, ўзининг, компанияси ёки хакерлик фаолияти ҳақидаги маълумот учун 10 миллион доллар мукофот эълон қилди.
Айблов ҳужжатга мувофиқ, улар Британиянинг Sophos компаниясининг брандмауэрдаги заифликлардан фойдаланган. Бундан ташқари, улар хакерлик орқали олинган маълумотларни Хитой давлат муассасалари ва ташкилотларига сотишда айбланяпти.
Пекин, ўз навбатида, хакерлик ва бошқа киберҳужумларга алоқадорлигини рад этиб келади.