Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Халқаро жиноий судга янги санкциялар билан таҳдид қилди

АҚШ Халқаро жиноий судга янги санкциялар билан таҳдид қилди

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Агентлик манбаларига кўра, Трамп маъмурияти Халқаро жиноий суд низомига ўзгартириш киритишни талаб қилмоқда, унда АҚШ президенти ва юқори мартабали амалдорлар жиноий таъқибдан ҳимояланиши кўзда тутилади.

"Шунингдек, АҚШ Ғазо уруши бўйича Исроилга қарши ишлар ва Афғонистонда хизмат қилган америкалик ҳарбийларга нисбатан ишларни ёпишни талаб қилмоқда. Рад жавоби берилган тақдирда, Вашингтон суд ва унинг ходимларига нисбатан санкциялар жорий этишини билдирмоқда", дея ёзмоқда нашр.

Reuters манбасининг айтишича, Оқ уйнинг бундай талабларига асосий сабаб 2029 йилдан кейин ХЖС Доналд Трампга нисбатан иш қўзғатиши мумкинлигидан хавотир ҳисобланади.

Киритилди: 22:25 10.12.2025. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!