АҚШнинг F, M ва J турдаги талабалар визасига ариза берувчи фуқаролар сўнгги 5 йил ичида фойдаланган барча ижтимоий тармоқ аккаунтлари ҳақида маълумот тақдим этиши шарт бўлди.
Бу ҳақда АҚШнинг Малидаги элчихонаси расмий веб-сайтида хабар берилди.
Маълумотга кўра, барча ижтимоий тармоқ аккаунтлари очиқ бўлиши керак, яъни талабгорлар ўз саҳифаларини оммага очиқ ҳолда тақдим этишлари талаб этилади. Бу шахснинг шахсини аниқлаш ва мамлакатга киришда хавфсизлик текширувларини кучайтириш мақсадида жорий этилган.
«Ижтимоий тармоқлар бўйича маълумотни тақдим этмаслик визанинг рад этилишига ҳамда келгусида виза олиш имкониятидан маҳрум бўлишга сабаб бўлиши мумкин», — дейилади элчихона баёнотида.
Бу қоида АҚШ Давлат департаментининг янги талаблари доирасида жорий этилган бўлиб, барча талабалар, алмашинув дастурлари иштирокчилари ва ўқиш мақсадида виза олишни истовчи фуқароларга тааллуқли.