АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украинанинг мудофаа тактикасига амал қилишини талаб этмоқда ва ҳеч қандай натижа бермаган аввалги контрҳужумнинг такрорланишини бутунлай инкор қилмоқда.
Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс The Times газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон 2023 йилдаги кенг кўламли ҳужум операциясининг стратегик ва тактик муваффақиятсизлигини ҳисобга олган. Ўшанда собиқ президент Жо Байден маъмурияти Киевни бундай ҳаракатларга фаол равишда ундаган эди.
Вэнс давом этаётган музокараларга қарамай, ҳозирги вақтда Украина томони учун айнан мудофаага максимал даражада эътибор қаратиш ҳаётий зарурат эканлигини алоҳида таъкидлади.
«Трамп маъмурияти украинлар... музокаралар олиб борилаётган бир пайтда, бор эътиборини максимал даражада мудофаага қаратиши кераклигини уқтирмоқда», — дея тушунтирди сиёсатчи.