Жей Ди Вэнс Эрон билан тузилган ўт очишни тўхтатиш келишуви ҳозирча "мўрт" эканини тан олди ва Теҳроннинг урушдаги ғалаба ҳақидаги даъволарини рад этди.
Будапештда Виктор Орбанни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилаётган тадбирда нутқ сўзлаган Вэнс, айрим эронлик расмийлар ҳарбий ютуқлар ва келишувнинг асл моҳияти ҳақида "ёлғон гапираётганини" таъкидлади.
"Президент менга ва бутун музокаралар гуруҳига, жумладан Давлат котиби ва махсус вакил Стив Уиткоффга келишувга эришиш учун виждонан ишлашни буюрди. Агар эронликлар биз билан самимий ҳамкорлик қилишга тайёр бўлса, келишувга эришамиз. Аммо улар алдашга ёки ушбу "мўрт" сулҳга халақит беришга уринсалар, натижадан мамнун бўлмайдилар", — деди АҚШ вице-президенти.