АҚШ республика президенти Николас Мадурога алоқадор Венесуэла фуқароларига қарши янги санкциялар тайёрламоқда.
Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Унга кўра, АҚШ молия вазирлиги томонидан чеклов чоралари 15 кишига нисбатан қўлланилади. Департаментга кўра, улар Венесуэлада эркин ва адолатли президентлик сайловларини ўтказишга аралашган. Нишонга олинганлар орасида сайлов, разведка ва суд амалдорлари бор.
Вашингтон шу ҳафтанинг бошида янги чекловларни эълон қилиши мумкин, дея аниқлик киритди агентлик.